Please use this identifier to cite or link to this item:
http://repo.tma.uz/xmlui/handle/1/1196
Title: | машинасозлик корхоналари, меҳнат шароити, шовқин, частота. |
Authors: | Iskandarova, Guzal |
Keywords: | тозалаш иншоотлари, панжара, қумтуткич, тиндиргич, метантенк, фаол ил, аэротенк. |
Issue Date: | 2024 |
Publisher: | O‘zbekiston vrachlar assotsiatsiyasi - ILMIY-AMALIY TIBBIYOT JURNALI |
Abstract: | Машинасозлик корхонасининг асосий цехларидаги меҳнат шароитларини гигиеник баҳолаш шуни кўрсатдики, ишлаб чиқариш жараёнлари бажарилган ишларнинг катта ҳажми, операцияларнинг хилма-хиллиги ва турли хил касбий гуруҳлар ходимларига зарарли омиллар, шу жумладан шовқиннинг таъсири билан ҳам тавсифланади. Ўрганилаётган корхонада шовқиннинг даражаси ЎзРес 0325-16-сонли СанҚваН бўйича РЭД дан 16,3; 2 ва 5,3 дБА даражага ортиқ эканлигини кўрсатади, бу эса ишчилар организмининг функционал ҳолатидаги ўзгаришларга олиб келади. |
URI: | http://repo.tma.uz/xmlui/handle/1/1196 |
ISSN: | 2010-7773 |
Appears in Collections: | Articles |
Files in This Item:
File | Description | Size | Format | |
---|---|---|---|---|
Статья_БАВУ 1_2024_Искандарова,Искандаров,Ходжаева_2.pdf | Жамият саломатлигининг энг муҳим кўрсаткичиларидан бири бу меҳнатга лаёқатли аҳолининг саломатлиги бўлиб, у меҳнат ресурслари сифатини, меҳнат унумдорлигини, ялпи ички маҳсулот қийматини белгилаб беради. Меҳнатга лаёқатли аҳоли саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг энг муҳим ҳал этилиши лозим бўлган ижтимоий муаммоларидан бири ҳисобланади, чунки мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва миллий хавфсизлиги айнан унга боғлиқдир [1, 3, 7]. Ишлаб чиқариш технологияси мобайнида машинали қолиплаш, қум қуювчилар (пескомет), тебраниш панжаралари ва бошқаларни қўллаш меҳнат гигиенаси олдига шовқинни олдини олишга қаратилган профилактик чора тадбирлар масаласини қўяди. Баъзи муаллифларнинг фикрига кўра металл буюмларни парчинлаш ва чеканкалаш ўрнига электр пайвандлашнинг кенг қўлланилиши шовқинни бартараф қилди, аммо электр пайвандлаш чанг ва газларнинг ажралиб чиқиши билан бирга кечади. Суркаш моддасида марганец, фтор ва бошқа компонентларни ўз ичига олган электродлар билан электр пайвандлашда 7-8% гача марганец оксиди бўлган юқори заҳарли электр пайвандлаш аэрозолининг атроф-муҳитга тарқалишини олдини олиш учун махсус гигиена чоралари талаб қилинади. Машинасозлик саноатига тобора кўпроқ жорий этилаётган флюс қатлами билан ярим автоматлашган ва автоматлашган пайвандлаш ишлари, шунингдек, электр пайвандлаш ва пайвандлаш билан сиртни қоплаш ишларининг бошқа кўплаб турлари ҳам соғломластириш чора тадбирларни талаб қилади [2, 4, 5, 6]. | 442.57 kB | Adobe PDF | View/Open |
Items in DSpace are protected by copyright, with all rights reserved, unless otherwise indicated.