Abstract:
ЖССТнинг маълумотларига кўра, қорин тифи ва паратиф
касаллиги дунёнинг барча мамлакатларида учрайди, ҳар йили 20 млн.дан
ортиқ одамлар қорин тифи билан касалланади, улардан 1% да ўлим
ҳолатлари қайд этилади. Тиф ва паратиф касалликларига қарши чора
тадбирларни такомиллаштириш учун аввало, ушбу инфекцияларнинг
ташхисотини такомиллаштириш зарур. Айтиб ўтилган муаммони ҳал этиш
учун, беморлардан ажратиладиган қўзғатувчиларни
аниқлаш учун
диагностик зардобларни олиш зарур.