Abstract:
Ушбу мақолада тез-тез касалланувчи мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг
кунлик овқатланиш рационини таркиби гигиеник тахлил қилинган. Назорат остига олинган давлат
мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган 3 ёшдан 7 ёшгача булган 1250 нафар болалар
олинган. Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг овқатланиш тартибини йилнинг куз
мавсумида тахлил қилдинди. Болаларнинг кунлик овқатланишининг таркибий тузилиши 0016-21-сонли
санитария норма ва қоидалари талаблари асосида ташкил қилинганлиги ва кунлик рационнинг кимёвий
таркиби ва унинг сон ва сифат курсаткичлари буйича миқдорий курсаткичлари «Озиқ-овқат
махсулотларининг кимёвий таркиби» буйича бахоланди. Болаларнинг куз мавсумида давлат
мактабгача таълим ташкилотларида истеъмол қилган озиқ-овқат махсулотлари таркибидаги оқсил, ёг,
углеводлар, витамин ва минераллар таркиби тахлил қилинганда кунлик овқатланиш рациони гигиеник
талабларга мос келмаслиги, тез-тез касалланувчи болаларнинг усиш ва ривожланишдан
стандартларидан ортда қолиши аниқланди.