Abstract:
Бепуштлик репродуктив ёшдаги аёлларда долзарб клиник ва ижтимоий муаммо
ҳисобланади. Репродуктив тизим микробиотаси дисбиози эндометрий рецептивлиги ва овуляция жараёнини бузиши орқали фертиллик имкониятларини пасайтиради.
Мақсад. Репродуктив тизим микробиотаси дисбиози билан боғлиқ бепушт аёлларда
синбиотик терапия самарадорлигини комплекс баҳолаш. Материал ва усуллар. Тадқиқотга 120 нафар бепушт аёл (18–43 ёш) жалб этилди. Иштирокчилар микробиота таҳлил қилинган анатомик сегментга кўра тўрт гуруҳга ажратилди. Микробиота таркиби 16S rRNA секвенирлаш орқали, цитокинлар (IL-6, IL-10)
эса ELISA усулида баҳоланди. Даволаш схемалари синбиотик комбинациялар асосида ишлаб чиқилди.
Натижалар. Даволашдан кейин IL-6 кўрсаткичи барча гуруҳларда сезиларли пасайди
(p<0,001), IL-10 даражалари эса ошди (p<0,01–0,001). Микробиологик таҳлилларда
Lactobacillus spp. улуши 1,8–2,8 баравар ортди, шартли-патоген турлар улуши 2,0–3,8
баравар пасайди. Клиник жиҳатдан ҳомиладорлик даражаси I гуруҳда 16,7% дан 73,2% гача, II гуруҳда 13,3% дан 72,5% гача, III гуруҳда 10,0% дан 74,4% гача ошди (p<0,001). Хулоса. Синбиотик терапия микробиота балансини тиклаш, иммуномувозанатни яхшилаш ва клиник ҳомиладорлик кўрсаткичларини оширишда самарали экани аниқланди.