Abstract:
Ушбу тадқиқотда эндометриал дисфункция билан боғлиқ бачадондан аномал қон кетиш (АҚК) ҳолатларида турли репродуктив ёшдаги аёлларда гормонал профилнинг патогенетик аҳамияти ва диагностик қиймати баҳоланди. 2022–2025 йилларда 90 нафар АҚКга эга бемор ва 30 нафар соғлом назорат гуруҳи қон зардобида ФСГ, ЛГ, эстрадиол, прогестерон, пролактин, антимюллер гормони ва тестостерон даражалари таҳлил қилинди. Натижаларда ёш ортиши билан ФСГ ошиши, АМГ ва эстрадиолнинг пасайиши, прогестерон дефицити ва овулятор дисфункция аниқланди (p<0,001). Корреляция таҳлилида ФСГ ва эстрадиол (r=–0,34), ФСГ ва
прогестерон (r=–0,28) ўртасида салбий боғлиқлик қайд этилди. ROC-анализга кўра ФСГ (AUC=0,79) ва прогестерон (AUC=0,76) энг ишончли биомаркер сифатида белгиланди. Хулоса қилиб айтганда, гормонал мувозанатнинг бузилиши АҚК патогенезида асосий роль ўйнайди ва ФСГ ҳамда прогестеронни комплекс баҳолаш эрта ташхис ва шахсийлаштирилган даволаш стратегиясини танлашда муҳим аҳамиятга эга.