Abstract:
Мақолада овулятор дисфункция билан боғлиқ бачадондан аномал қон кетиш (БАҚК-О) ҳолатлари ретроспектив таҳлил қилинди. Тадқиқот 2021–2022 йилларда 100 нафар репро-дуктив ёшдаги аёл тиббий ҳужжатлари асосида олиб борилди. Натижа-
ларга кўра, БАҚК ҳолатлари ичида овулятор дисфункция билан боғлиқ қон кетишлар 34% ни ташкил этди ва асосан 26–41 ёшли аёлларда қайд этилди. Асосий хавф омиллари сифатида стресс, эндокрин бузилишлар ва семириш аниқланди. Беморларда менструал циклнинг номунтазамлиги, кўп қон йўқотиш, анемия ва дис-
менорея кўп учради. Даволашда гемостатик ва гормонал терапия асосий
йўналишлар бўлиб, самарадорлик 58,8% ҳолатда қайд этилди. Бироқ рецидив ҳолатлари 26,5% аёлларда кузатилди. Ушбу натижалар индивидуаллаштирилган, патогенетик асосланган терапия зарурлигини кўрсатади.