Abstract:
2022–2025 йилларда ТДТУ клиник базаларида 120 нафар аёл (18–40 ёш) ўрганилди.
Иштирокчилар 4 та гуруҳга ажратилди: I – гиперпролактинемия (n=30), II – гипотиреоз (n=30), III – гиперандрогенемия/СПЯС (n=30), назорат гуруҳи (n=30). Барча беморларда гормонал таҳлиллар (ПРЛ, ТТГ, Т3, Т4, ФСГ, ЛГ, Е2, АМГ, тестостерон, DHEA-S) ECLIA усулида, тухумдон эхографияси трансвагинал УТТ орқали ўтказилди. Статистик таҳлилда t-тест, χ², корреляция ва ROC таҳлил қўлланилди.