Abstract:
Тадқиқотга 120 нафар аёл киритилди: I гуруҳ – ПФС аниқланган (n=40), II гуруҳ – ПФС
хавфи юқори ва инновацион комплекс терапия қўлланилган (n=50), III гуруҳ
– даволанишдан бош тортган (n=30). Тадқиқотда гормонал профил, фол-
ликуляр суюқликда Zn ва Se даражалари (ICP-MS/MS), эхографик кўрсаткичлар, микробиота таҳлили ҳамда клиник натижалар (ооцит олиниши, овуляция ва ҳомиладорлик) баҳоланди.Натижалар. Даволашдан сўнг I ва II гуруҳларда гормонал баланс, эхографик кўрсаткичлар ва микробиота таркибида сезиларли ижобий ўзга-
ришлар қайд этилди (p<0,001). Ооцит олиниши самарадорлиги ва клиник
ҳомиладорлик даражалари мос равишда 47,3% ва 46,5% (I гуруҳ), 52,4%
ва 51,2% (II гуруҳ) ни ташкил этди, бу таққослаш гуруҳига нисбатан ишончли юқори бўлди (p<0,001).Хулоса. PRP-терапияни Lactobacillus rhamnosus ва Zn/Se препаратлари билан биргаликда қўллаш ПФС профилактикаси ва даволашда самарали усул бўлиб, овуляция ва ҳомиладорлик кўрсаткичларини яхшилайди.