Abstract:
120 нафар аёл (90 нафар бепушт, 30 нафар назорат) тадқиқотга жалб этилди. Беморлар цикл фазаларидаги гормонал дисфункцияга кўра 3 гуруҳга бўлинди. Репродуктив гормонлар LC-MS/MS ва ECLIA усулларида баҳоланди. Трансвагинал
УТТ орқали тухумдон ва эндометрий морфологияси аниқланди, RI ва PI допплер кўрсаткичлари ўлчанди. Статистик таҳлил ANOVA, Spearman корреляцияси ва ROC-анализ орқали амалга оширилди.Натижалар. Фолликуляр фаза дисфункциясида тухумдон стромасида фиброз (73,3%) ва АФС <5 (70,0%) юқори аниқланди. Лютеин фаза дисфункциясида сариқ тана етишмовчилиги (70,0%) ва эндометрий гипопла-
зияси (60,0%) кўп учради. Допплер таҳлилда RI ва PI кўрсаткичлари барча бемор гуруҳларда назоратга нисбатан сезиларли юқори (p<0,05). ROC-анализда RI >0,68 ва PI >2,0 cut-off қийматлари репродуктив дисфункцияни прогнозлашда ишончли маркер сифатида қайд этилди.Хулоса. Эхографик ва допплерометрик кўрсаткичлар менструал фазалардаги гормонал дисфункция билан боғлиқ бепуштлик ҳолатларини
аниқ баҳолашда муҳим аҳамиятга эга. Улар индивидуал терапевтик такти-
ка танлашда ишончли диагностик ва прогностик биомаркер ҳисобланади.