Abstract:
Сурункали юрак ишемик касалликларини мультиплексли морфометрик текширишлар
орқали ёшга доир рақамли кўрсатичлари орқали миокардни морфофункционал компонентларини турли
даражадаги ўзгаришларини солиштириш имкоинини беради. Жумладан миокард таркибидаги
кардиомиоцитларни энг йирик ўлчамли даври 18-44 ёшлиларда бўлса, ўрта стабил катталикдаги ўлчами
45-59 ёшлиларда, 60-74 ва 75-90 ёшлиларда кардиомиоцитларни диаметри кескин кичиклашиб бориши
сурункали ишемик касалликларида кескин тезлашиши ва тўсатдан юракга алоқадор ўлим ёки кардиоген
шокни баҳолашда муҳим мезонлардан бири хисобланади. Бу эса, миокардни гистометрик кўрсатичларини
ойдинлаштиришда ёшга доир хос хусуситялари сабабли, ташхислаш ва даволаш учун асос бўлади.