Abstract:
Буйрак усти без пўстлоқ қавати тўрсимон соҳаси
ҳар хил шаклдаги майда ҳужайралардан иборат бўлиб, тўр ҳосил
қилиб жойлашади ва жинсий гормон андростендиол синтезлайди ва инсонда иккиламчи жинсий белгилар ривожланишини таминлайди.
Бу соҳа синтезлайдиган гормон андроген эстрогенларнинг олдинги
авлоди ҳисобланади ва бу гормонлар жинсий фаолиятнинг
ривожланишигача фаол ҳолатда бўлиб, жинсий аъзолар такомил
топгандан кейин иккиламчи жинсий белгиларни ривожлантиради.