Abstract:
Коронар томирлар деворида юзага келадиган ўзгаришларни асосан кумуш импрегнацияси
орқали ўрганиш коллаген толаларни 1,3 типи ва 4 типини бир биридан фарқлаш орқали
шаклланган атеросклеротик фиброз пилакчаларни стабил ёки ностабил кўринишда
эканлигини тасдиқлайди. Асосий ўзгаришлар томирлар етишмовчилиги миокарддаги
гистокимёвий ўзгаришларни дастлабки белгилари намоён бўлиши билан ифодаланади. Илк
миокард инфарктини оддий гистологик бўёқларда аниқлаш имкони мавжуд эмас, чунки,
кардиомиоцитларни ядроси ва цитоплазмаси ўзгаришсиз, тутамлари бир хил кўринишида
бўлиши билан намоён бўлади. Гистокимёвий бўёқлар орқали кардиомиоцитлар
цитоплазмасида ц-АМФ ни кескин камайиши инфарктнинг дастлабки белгилари бўлиб
микроскопик текширишларда миокард цитоплазмасида қизил доғларни аниқланиши ўз
тасдиғини топади