Abstract:
Преэклампсия ва эклампсияда буйрак усти безидаги асосий
морфометрик кўрсаткичлар бу пўстлоқ қавати коптокча ва тутамли
соҳасининг қалинлашганлиги билан характерланади. Бу жараён асосан,
буйрак усти безини
преэклампсияда гиперфункционал ҳолати ва
шикастланишини
юқори
кўрсаткичда
ривожланганлиги
билан
тушунтирилди. Эклампсияда буйрак усти безининг стрессор омилларга
жавоб реакциясини ҳаддан зиёд ошиши, морфофункционал фаолликни
ошиши, барча қават ҳужайраларини шикастланишига олиб келади. Айнан,
буйрак усти безининг энг кўп шикастланадиган соҳаси бу пўстлоқ қават
тутамли соҳасидаги без эпителийларини
гиперфункционал ҳолати
оқибатида, массив тўлақонлик ва некроз ўчоқларининг ривожланишига олиб
келади.