Abstract:
Преэклампсия ва эклампсияда буйрак усти безидаги асосий
ўзгаришлардан
бири
бу
шикастланган
тўқимада пролифератив
кўрсаткичнинг жуда паст бўлиши ва апоптоз жараёнини юқори бўлиши
билан характерланади. Бу жараён асосан, буйрак усти безини
преэклампсияда гиперфункционал ҳолати ва шикастланишини юқори
кўрсаткичда ривожланганлиги билан тушунтирилди. Эклампсияда буйрак
усти безининг стрессор омилларга жавоб реакциясини ҳаддан зиёд ошиши,
морфофункционал фаолликни ошиши, барча қават ҳужайраларини
шикастланиишга олиб келади. Айнан, буйрак усти безининг энг кўп
шикастланадиган соҳаси бу пўстлоқ қават тутамли соҳасидаги без
эпителийларини гиперфункционал ҳолати оқибатида, массив тўлақонлик ва
некроз ўчоқларининг ривожланишига олиб келади.