Abstract:
Бир ёшгача бўлган чақалоқларда ривожланган перитонитларда мезентериал лимфа тугунларида
юзага келадиган морфологик ўзгаришларида лимфоцитларнинг қайси фенотипи ошиб кетганлиги,
мезенхимал ҳужайраларнинг пролифератив фаоллиги ва апоптоз жараёни нечоғлиқ даражада
ривожланганлигини аниқлашда иммуногистокимёвий текширишлар муҳим ҳисобланади. Бунда Т ва
В лимфоцитларни CD 3, CD4, CD20 маркерларига текширилди ва олинган натижаларни иммуно
маркерларни экспрессияланиш даражалари аниқланди. 28 суткалик ва 6 ойлик чақалоқларда Т
лимфоцитларнинг ўткир етишмовчилиги устун турса, 12 ойлик чақалоқларда В лимфоцитларнинг
етишмовчилиги устунлиги ва Т лимфоцитларнинг ўрта даражали экспрессияланиши аниқланди.