Abstract:
Мақсад: Турли репродуктив ёшдаги аёлларда овариал захиранинг ва эхографик маркерлари кўрсаткичларини қиёсий клиник таҳлил қилиш.ҳамда уларнинг диагностик аҳамиятини баҳолашдан иборат.
Материал ва усуллар: Тадқиқот проспектив, клиник-таққослама дизайнида олиб борилди. Жами 100 нафар аёл тадқиқотга киритилди ва репродуктив ёшга кўра тўрт гуруҳга ажратилди: эрта, ўрта, кеч репродуктив ёш гуруҳлари ва назорат гуруҳи. Қонда АМГ, ФСГ ва эстрадиол даражалари ELISA усулида аниқланди. Антрал
фолликуллар сони трансвагинал ультратовуш текшируви орқали баҳоланди. Статистик таҳлил ANOVA ва Пирсон корреляция усуллари ёрдамида
амалга оширилди.
Натижалар: Эрта репродуктив ёшда АМГ ва АФС кўрсаткичлари энг юқори бўлиб, ФСГ физиологик меъёр доирасида сақланди. Ўрта репродуктив ёшда
АМГ ва АФСнинг ишончли пасайиши ҳамда ФСГнинг ошиши кузатилди. Кеч репродуктив ёшда АМГ ва АФСнинг кескин камайиши ҳамда ФСГнинг
сезиларли ошиши аниқланди (p < 0,001). АМГ ва АФС ўртасида кучли мусбат корреляция (r = +0,72), ФСГ ва АМГ ўртасида эса кучли манфий корреляция (r =
–0,68) қайд этилди.
Хулоса: Овариал захира кўрсаткичлари аёл ёшига боғлиқ ҳолда ишончли ўзгаришларга учрайди. Биокимёвий ва эхографик маркерларни комплекс
баҳолаш овариал захирани эрта ташхислаш, репродуктив прогнозни аниқлаш ва индивидуал даволаш тактикасини белгилашда юқори клиник аҳамиятга эга.