Abstract:
Мақсад: Тухумдон кисталари фонида фиброз-кистозли мастопатияни эрта ташхислашда гормонал ва ультратовуш маркерларининг
диагностик аҳамиятини баҳолаш.
Материаллар ва усуллар.Тадқиқотда 2025–2026 йилларда репродуктив ёшдаги 120 нафар аёл текширилди. Улар уч гуруҳга ажратилди: I гуруҳ тухумдон кисталари билан боғлиқ ФКМ мавжуд 60 нафар аёл; II гуруҳ – тухумдон кисталари бўлган,
аммо ФКМ аниқланмаган 40 нафар аёл; назорат гуруҳи – 20 нафар соғлом аёл. Барча
иштирокчиларда гормонал (эстрадиол, прогестерон, пролактин, ФСГ, ЛГ) ва ультратовуш текширувлари ўтказилди. Олинган маълумотлар
статистик таҳлил қилинди.
Натижалар. I гуруҳда эстрадиол даражасининг ошиши ва прогестерон даражасининг пасайиши натижасида эстроген-прогестерон нисбатининг ишончли равишда юқори эканлиги аниқланди (p<0,001). Пролактин даражаси ҳам ФКМ мавжуд
аёлларда ишончли ошган (p<0,01). Ультратовуш текширувида I гуруҳда диффуз фиброз ўзгаришлар, майда кистоз тузилмалар ва стромал қaлинлашув
юқори салмоқда қайд этилди (p<0,001). Гормонал кўрсаткичлар ва ультратовуш белгилари ўртасида ишончли корреляция аниқланди.
Хулоса. Гормонал ва ультратовуш маркерларига асосланган комплекс ёндашув тухумдон кисталари билан боғлиқ фиброз-кистозли мастопатияни эрта ташхислаш ва самарали даволаш тактикасини оптималлаштириш имконини
беради.