Abstract:
Кириш. Ҳайз цикли бузилишлари репродуктив ёшдаги аёлларда кенг тарқалган гинекологик патологиялардан бири бўлиб, улар гормонал регуляциянинг ёшга боғлиқ ўзгаришлари билан чамбарчас боғлиқ. Турли репродуктив ёш даврларида гормонал профиль хусусиятларини қиёсий баҳолаш ҳайз цикли бузилишларининг
патогенезини чуқурроқ тушуниш ва мақсадли коррекция стратегияларини ишлаб чиқиш имконини беради.
Тадқиқот мақсади.Турли репродуктив ёшдаги ҳайз цикли бузилишлари мавжуд аёлларда гормонал профиль ўзгаришлари ва уларнинг клиник аҳамиятини баҳолашдан иборат.
Материал ва усуллар. Проспектив, клиник-таққослама тадқиқотда 110 нафар аёл иштирок этди. Улар эрта (18–25 ёш), ўрта (26–35 ёш) ва кеч (36–42 ёш) репродуктив ёш гуруҳларига ҳамда назорат гуруҳига ажратилди. Барча иштирокчиларда эстрадиол, прогестерон, ФСГ, ЛГ ва пролактин даражалари иммунофермент
таҳлил усулида аниқланди. Статистик таҳлил ANOVA ва корреляцион таҳлил орқали амалга оширилди.
Натижалар. Эрта репродуктив ёшда асосан функционал лютеин фазаси етишмовчилиги аниқланди. Ўрта репродуктив ёшда эстроген доминантлиги ва ановулятор цикллар улуши ошди. Кеч репродуктив ёшда тухумдон захирасининг
пасайиши фонида ФСГ ва ЛГ даражаларининг ишончли ошиши кузатилди. Прогестерон даражаси билан ҳайз циклининг барқарорлиги ўртасида кучли
мусбат корреляция (r = 0,61; p < 0,001) аниқланди.
Хулоса. Ҳайз цикли бузилишлари гормонал профильда ёшга хос ўзгаришлар билан кечади. Гормонал кўрсаткичларни репродуктив ёшниҳисобга олган ҳолда комплекс баҳолаш эрта ташхис ва индивидуал коррекция учун муҳим аҳамиятга эга