Abstract:
Коронар синдром- бу клиник атама бўлиб, миокардни қон билан таъминловчи
артерияларни спазми ёки стенозида ривожланадиган жараёндир. Стенокардия ёки кўкрак астмаси деб хам
юритилади. Асосий жиҳатларидан бири, бу миокардда гипоксияни давомли бўлиши ва жараённи
давомийлиги билан характерланади. Юракни ўткир ишемик касалликлари асосан БССЖТ маълумотларига
кўра 25-44 ёшлиларда миокард коронар томирларида давомли невроген спазмлар сабабли коронар
синдромлар келиб чиқса, 45-59 ёшлиларда асосан метаболик бузилишлар оқибатида, модификациялашган
коронароатеросклерозни турли хил этиологияли турида коронар томирларни стенози билан давом этади.