Abstract:
Қандли диабет (ҚД) гипергликемия билан тавсифланадиган метаболик касалликлар гуруҳидир. 2019
йилда дунёда 463 млн киши қанди диабет билан касалланган эди. Башоратларга кўра, 2030-йилга келиб ҚД
билан касалланганлар сони 578 млнга, 2045 йилга келиб эса 700 млнга етиши кутилмоқда. Қандли диабет
билан касалланган беморлар сонининг кўпайиши диабетик жароҳатлар сонининг кун сайин кўпайишига
олиб келди, бу эса бутун дунё бўйлаб жароҳатларни даволашнинг тиббий харажатларини сезиларли
даражада оширди.