Abstract:
Мақолада ревматик юрак нуқсонлар негизида ривожланган сурункали юрак етишмовчилигида яллиғланиш жараёнлари яққол намоён бўлиши тасдиқланган. Таркибида эмпаглифлозин бўлган стан- дарт даво муолажалари ревматик юрак нуқсонлар негизида ривожланган сурункали юрак етишмовчи- лигида сезиларли ижобий таъсир этиши кўрсатилган. Шунингдек, корреляцион таҳлил ёрдамида ушбу гуруҳ беморларда узоқ давом этган яллиғланиш жараёнлари гемодинамик бузилишлардан мустақил равишда юрак функционал ҳолатига салбий таъсир этиши тасдиқланган.