Abstract:
ишемик юрак касаллиги бўлган бемор- ларда буйрак дисфункцияси ва липид метаболизми белгиларига стандарт даволаш ва холестеринни ютиш ингибиторларининг таъсирини баҳолаш. Материал ва усуллар: асосий гуруҳга 167 нафар турғун зўриқиш стенокардияси билан оғриган ўр- тача 61,47±8,42 ёшдаги беморлар олинди. Уларнинг 112 (67,1%) таси эркаклар (ўртача 61,29±8,3 ёш) ва 55 (32,9%) та аёлларни (ўртача 61,85±8,7 ёш) таш- кил этди. Хисобланган коптокчалар фильтрафияси тезлигига (хКФТ) асосан беморлар 2 та гуруҳга бў- линди. Биринчи гуруҳ хКФТ≥ 90 мл/мин/1,73 м2 бўлган 111 та (66,5%), иккинчи эса хКФТ≤ 89 мл/мин/1,73 м2 бўлган 56 та (33,5%) беморлардан ташкил топди.