Abstract:
Ушбу тадқиқот қандли диабет 2 тури ва юрак-қон томир
касалликлари билан касалланган беморларда қон босими кўрсаткичлари ва
мақсадларга эришишни ўрганиб чиқди. Артериал қон босимини баҳоланганда, 81,8%
беморларда анамнезида артериал гипертензия аниқланди.
Гипертензияни
баҳолашда қон босимининг мақсадли кўрсаткичларига эриша олмаган беморлар сони
37% ни ташкил этгани маълум бўлди, кўрсаткичларга диабет давомийлигининг
ошиши ва сурункали буйрак касаллиги мавжудлиги таъсир кўрсатди. Қон босимини
мақсадли кўрсаткичига эришганларнинг асосий қисми яъни 67,7%ини 18 ёшдан 64
ёшгача бўлган беморлар бўлди.