Abstract:
Буйрак фаолиятининг бузилиши юрак-қон томир тизими касалликлари (ЮҚТТК) ривожланишида муҳим ҳавф омили саналади. Ўтказилган эпидемиологик ва популяцион тадқиқотлар шуни кўрсатадики, буйрак функциясининг хатто энг эрта субклиник бузилиши ҳам ЮҚТТКлари ва уларнинг асоратлари ривожланиши ҳамда ўлим кўрсаткичларига мустақил хавф омили сифатида таъсир кўрсатади. Бу эса кардиоренал асоратлар сонини кўпайтиради, бинобарин эрта ўлимга сабаб бўлади. Ушбу нуқтаи назардан уларда мавжуд хавф омиллар (ХО) ва коморбид холатларни инобатга олган холда буйраклар фаолиятидаги ўзгаришларни эрта аниқлаш ҳамда нефропротектив ва кардиопротектив таъсирга эга бўлган воситаларни танлаш ҳозирги вақтда тиббиётдаги долзарб муаммолардан бири хисобланади.