Abstract:
Саломатлик ва хасталик — турли шарт - шароитлар ва омиллар таъсирида
вужудга келган ижтимоий муҳитнинг маҳсулидир. Саломатлик ва хасталик
инсон ҳаётий фаолиятининг маҳсули бўлиб, улар орасидаги фарқ шу ҳаёт
фаолиятини таъминловчи шарт - шароитлардан иборатдир. Агар бундай шароит
инсон учун, унинг ҳаёт фаолияти, ўзини ҳис қилиши учун қулай бўлса бу —
саломатлик, у чегараланган, сиқилган, бузилган тақдирда эса касаллик пайдо
бўлади ва хасталикка олиб келади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) таърифича: “Саломатликбу нафақат касаллик ва жисмоний камчиликларнинг бўлмаслиги, балки соғлом,
жисмоний, руҳий ва ижтимоий ҳолатга эга бўлишликдир. Ушбу таъриф ЖССТ
1948 йилда қабул қилган низомда келтирилган.(