Abstract:
Семизлик ривожланаётган дунёнинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб, у овқатланиш бозорининг саноатлаштирилиши, урбанизация ва глобаллашув каби омиллар натижасида юзага келиб, сўнгги йиллар бутун дунёда ортиб бораётган патологиялар сифатида қайд этилмоқда. Хусусан семизлик ривожланиши асосида турмуш тарзи омиллари (овқатланиш тартиби, рациони, жисмоний фаоллик, стресслар) етакчи ўринни эгаллайди. (Шайхова Г.И и др. 2017, Волгина С.Я., 2015; Michelini I. 2014).
Ушбу илмий ишнинг мақсади. Эркакларда семизлик ва унинг эпидемиологияси, тарқанлиги, ёндош патологиялар ва хавф омилларини ўрганиш.
Натижалар. Тадқиқотда 30 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар орасида семизликнинг тарқалганлиги, ёндош касалликлар учраш даражаси, ортиқча тана вазн ва семиришнинг хавф омиллари таҳлил қилинди, беморларда хавф гуруҳини комплекс баҳолашга имкон берадиган жадвал ишлаб чиқарилди ва жадвал тиббиёт муассасаларида фаолият юритадиган тиббиёт ходимлари, соғлиқни сақлаш муасасалари раҳбарларига касалликни камайтириш, уни эрта аниқлаш, диагностика қилиш ва адекват даволашга қаратилган илмий асосланган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини беради.