Abstract:
Мазкур тадқиқот гидротехник иншоотлардаги меҳнат
шароитларини санитар-гигиеник нуқтаи назардан баҳолашга қаратилган
бўлиб, Чорвок гидроэлектростанциясида амалга оширилди. Тадқиқот
жараёнида иш жойларида микроклимат кўрсаткичлари, шовқин ва тебраниш
даражалари аниқланди. Ҳаво ҳарорати 10-14°С, нисбий намлик 82-91%, ҳаво
ҳаракат тезлиги 0,4-0,6 м/с ни ташкил этди. Шовқин даражаси насос
агрегатлари бўлинмасида 86-92 дБ, турбина залларида 88-95 дБ, вибрация
даражаси эса 112-128 дБ бўлгани қайд этилди. Аниқланган омиллар
ишчиларнинг терморегуляция, асаб ва юрак-қон томир тизими фаолиятига
салбий таъсир кўрсатиши билан тавсифланади. Тадқиқот натижалари асосида
ишчилар саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган санитар-гигиеник
тавсиялар ишлаб чиқилди.