Abstract:
Диффуз токсик букок (ДТБ) – бу органоспецифик аутоиммун касаллик
бўлиб, унинг асосий хусусияти қалқонсимон бези тиреотроп гормон
рецепторларига антителоларнинг ишлаб чиқарилиши бўлиб, бу рецепторнинг
фаоллашишига, натижада тиротоксикоз ривожланишига олиб келади.
Тиротоксикознинг тарқалиши аёлларда 0,5-2,5%, эркакларда 0,3-0,5% ни
ташкил қилади.
ДТБ қалқонсимон без гормонларини кўп ишлаб чиқарилиши ва
қалқонсимон безнинг турли даражадаги диффуз катталашиши билан
тавсифланади. Замонавий карашларга кўра, ДТБда қалқонсимон без
паренхимаси иммуноцитлар (лимфоцитлар, макрофаглар, плазматик
ҳужайралари) томонидан инфильтрацияга учрайди ва қалқонсимон без
тўқималарининг турли таркибий қисмларига қарши антителолар ҳосил
бўлади.