Abstract:
Мақсад: Турли ёш гуруҳларида эпилептик тутқаноқларни қўзғатувчи триггер омилларнинг частотаси ва таъсир даражасини таққослаш таҳлили.
Усуллар: Тадқиқотда 18–44 ёш (n=55) ва 45–59 ёш (n=48) гуруҳларидаги эпилепсия билан касалланган беморларда етта асосий триггер омилнинг частотаси ўрганилди. Статистик таҳлил учун t-мезон қўлланилди.
Натижалар: 18–44 ёш гуруҳида энг кўп учрайдиган триггер омил уйқусизлик ва уйқу режимининг бузилиши (M=0.78±0.06) бўлди. 45–59 ёш гуруҳида уйқусизлик (M=0.63±0.07) ва стресс (M=0.54±0.07) етакчи ўринларни эгаллади. Статистик жиҳатдан аҳамиятли фарқ гормонал ўзгаришлар (t=−2.37, p<0.05) ва физик юкланишда (t=−2.70, p<0.01) кузатилди.
Хулоса: Ёш гуруҳлари ўртасида триггер омилларнинг таъсир даражасида аҳамиятли фарқлар мавжуд бўлиб, бу эпилепсия беморларини ёшга қараб дифференциал равишда даволашда эътиборга олиниши зарур