Abstract:
Oстеоартрит (ОА) мултифакториал, дегенератив артрит ҳисобланади. ОАнинг ривожланишида ҳамда унинг патогенезида семизлик, паст даражали сурункали яллиғланиш ва инсулин резистент- лик каби ҳолатлар асосий аҳамиятга эга. Жамланган маълумотларга кўра, ОА бир қатор тизимли ка- салликлар билан қўшилиб келиши кузатилган бўлиб, буларга семизлик, юрак-қон томир касалликла- ри, 2-тип қандли диабет ва метаболик синдром кабилар мисол бўлади.