Abstract:
Ўпкани сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК)
билан хасталанган 34 ёшдан 79 ёшгача бўлган 200
нафар беморларда тиббий-ижтимоий омилларининг тахлили саволнома асосида
ўрганилди. Ўпкани сурункали обструктив касаллиги
билан оғриган беморларнинг ўртача ёши 54,2±0,77
йилни (эркаклар ўртача ёши – 55,4±1,08 йил,
аёлларники – 52,5±1,31 йил) ташкил этди. Улардан
122 (61,0±4,4%) нафар эркакларни ва 78 (39,0±5,5%)
нафар бемор аёлларни ташкил этди. ЎСОК
беморларининг фақат 10,7% пулмонолог
кузатувида рўйхатда турган. 57,1% беморлар эса
касаллик қўэиш даврида яллиғланишга қарши базис
терапияни олишмаган. ЎСОК беморлари оилада 5
кишидан кўп яшайдиганлар сони беморларида 43,6%
гача, хизматчилар – 43,5% ни ташкил этди.
Алоҳида яшовчи беморлар юқори кўрсаткични
ташкил этсада, фақат 25,7% беморлар яшаш
шароитини яхши деб баҳолашди. 51,4% ЎСОК
беморлар фаол чекувчилар эканлиги аниқланди.
Ўртача чекиш давомийлиги ЎСОК беморларида
28,2±0,98 йилни ташкил этди.