Abstract:
Суякларнинг остеонекрози коронавирус инфекциясидан кейин, ҳатто Covid-19 оғир ўтмаган бўлса ҳам пайдо бўлиши мумкин. Остеонекроз хавфи Covid-19 билан оғриган беморларда, айниқса, бирга келадиган хавф омиллари мавжуд бўлганда энг юқори ҳисобланади. Харрис шкаласи сон суяги бошчасининг остеонекрози билан оғриган беморларнинг аҳволини баҳолаш учун ишлатилади.