Abstract:
Oстеоартрит (ОА) мултифакториал, дегенератив артрит ҳисобланади. ОАнинг ривожланишида ҳамда унинг патогенезида семизлик, паст даражали сурункали яллиғланиш ва инсулин резистентлик каби ҳолатлар асосий аҳамиятга эга. Жамланган маълумотларга кўра, ОА бир қатор тизимли касалликлар билан қўшилиб келиши кузатилган бўлиб, буларга семизлик, юрак-қон томир касалликлари, 2-тип қандли диабет ва метаболик синдром кабилар мисол бўлади. Метаболик синдром асосида жигар ноалкоголь ёғ касаллигининг аҳамияти кўплаб илмий тадқиқотларда ўрганилмоқда.