Please use this identifier to cite or link to this item:
http://repo.tma.uz/xmlui/handle/1/3010| Title: | Значение гормональных и ультразвуковых маркеров в ранней диагностике фиброзно-кистозной мастопатии, ассоциированной с кистами яичников |
| Authors: | Акбарова Л.О. Раззакова Н.С. |
| Keywords: | Фиброз-кистозли мастопатия, тухумдон кисталари, гормонал дисбаланс, ультатовуш диагностикаси |
| Issue Date: | Jan-2026 |
| Publisher: | Ташкент, Узбекистан |
| Abstract: | Мақсад: Тухумдон кисталари фонида фиброз-кистозли мастопатияни эрта ташхислашда гормонал ва ультратовуш маркерларининг диагностик аҳамиятини баҳолаш. Материаллар ва усуллар.Тадқиқотда 2025–2026 йилларда репродуктив ёшдаги 120 нафар аёл текширилди. Улар уч гуруҳга ажратилди: I гуруҳ тухумдон кисталари билан боғлиқ ФКМ мавжуд 60 нафар аёл; II гуруҳ – тухумдон кисталари бўлган, аммо ФКМ аниқланмаган 40 нафар аёл; назорат гуруҳи – 20 нафар соғлом аёл. Барча иштирокчиларда гормонал (эстрадиол, прогестерон, пролактин, ФСГ, ЛГ) ва ультратовуш текширувлари ўтказилди. Олинган маълумотлар статистик таҳлил қилинди. Натижалар. I гуруҳда эстрадиол даражасининг ошиши ва прогестерон даражасининг пасайиши натижасида эстроген-прогестерон нисбатининг ишончли равишда юқори эканлиги аниқланди (p<0,001). Пролактин даражаси ҳам ФКМ мавжуд аёлларда ишончли ошган (p<0,01). Ультратовуш текширувида I гуруҳда диффуз фиброз ўзгаришлар, майда кистоз тузилмалар ва стромал қaлинлашув юқори салмоқда қайд этилди (p<0,001). Гормонал кўрсаткичлар ва ультратовуш белгилари ўртасида ишончли корреляция аниқланди. Хулоса. Гормонал ва ультратовуш маркерларига асосланган комплекс ёндашув тухумдон кисталари билан боғлиқ фиброз-кистозли мастопатияни эрта ташхислаш ва самарали даволаш тактикасини оптималлаштириш имконини беради. |
| URI: | http://repo.tma.uz/xmlui/handle/1/3010 |
| Appears in Collections: |
Files in This Item:
| File | Description | Size | Format | |
|---|---|---|---|---|
| Акбарова Раззакова.pdf | Значение гормональных и ультразвуковых маркеров в ранней диагностике фиброзно-кистозной мастопатии, ассоциированной с кистами яичников | 1.14 MB | Adobe PDF | View/Open |
Items in DSpace are protected by copyright, with all rights reserved, unless otherwise indicated.