Abstract:
Биокимёвий қон текшируви - бу ички органларнинг (жигар, буйраклар,
ошқозон ости бези, ўт пуфаги ва бошқалар) ишини баҳолаш, метаболизм
(липидлар, оқсиллар, углеводлар алмашинуви) ҳақида маълумот олиш,
заруратни аниқлаш имконини берувчи лаборатор диагностика усули
ҳисобланади. Қон олиш жойи инфекция тушишини олдини олиш учун
зарарсизлантирилади ва асосан кубитал венадан ёки бошқа томирлардан қон
олиниб, пробиркага қуйилади ва биокимёвий лабораторияга юборилади.