Abstract:
Тадқиқотда Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳалқаро мусобақаларда турли жамолар
таркибида иштирок этувчи 20 ѐшдан 40 ѐшгача бўлган ҳарбий спортчиларнинг
мусобақалардан кейинги даврда уй шароитидаги овқатланиш рациони таркибидаги
микронутриентларнинг истеъмол даражаси таҳлил қилинди. Уларнинг кун давомидаги
овқат рационнинг кимиѐвий таркибининг миқдори «Озиқ-овқат маҳсулотларининг
кимѐвий таркиби» ва “Health diet” дастурий таъминоти ѐрдамида амалга оширилди.
Ҳарбий спортчиларининг уй шароитидаги кунлик овқатланиш рациони микроэлементлар
таркиби жиҳатдан гигиеник меъѐрларга тўғри келмайди ва рациони таркибидаги тиамин
кислотаси истеъмол даражаси меъѐрга нисбатан 75% ни, аскорбин кислотаси 61,3% ни А
витамин 61,0% ни, ретинол 80,0% ни, бета каротин 60% ни, рибофлавин 68,0% ни
цианкоболамин 36,0% ни ташкил қилди. Овқатланиш рациони таркибидаги
микроэлементлардан калийнинг истеъмол даражаси меъѐрга нисбатан 64,4% ни, кальций
75,2% ни, магний 81,9% ни, темир моддаси 90,1% ни, йод 61% ни, селен 90,4 % ни ва фосфор
истеъмол даражаси 77,3% ни ташкил қилди. Озиқ-овқатлар таркибидаги
микроэлементларнинг етарли миқдорда истеъмол қилинмаслиги ҳарбий спортчиларнинг
фаолият самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиб, витамин ва микроэлементларга
бўлган талабнинг тўлиқ қондирилмаслиги натижасида организмнинг тетиклиги ва
чарчоқнинг тез енгилишига салбий таъсир кўрсатади.