Abstract:
Ушбу мақолада курсантларнинг самарали таълим-тарбия жараёнини
ташкиллаштириш, саломатлик ҳолатини мустахкамлаш, уларнинг жисмоний
тайёргарлигини оширишда гигиеник талаблар асосида ташкиллаштирилган кун тартибини
ва унинг таркибий қисмлари гигиеник таҳлил қилинган. Назорат остига олинган
курсантларнинг кун тартиби кун давомида белгиланган вазифаларга ажратилган ва
аҳамиятли хусусияти эрталабки бадантарбия машғулотларига ажратилган вақт ва унинг
жисмоний тайёргарлик машғулотларнинг самарадорлигини оширишдаги ўрни баҳоланган.
Ўқув жараёнига ажратилган вақт кун давомидаги ишлаш қобилиятининг юқори соатларига
қўйилган. Курсантларнинг кун тартибида кун давомида ажратилган танаффуслар ва
таътилларнинг ўрни асосланган ва йил давомида тақсимланиши кўрсатилган. Таълим ва
тарбия жараёнида ўқитиш замонавий педагогик технологиялари ва симуляцион
марказларнинг ўрни ҳам асосланган. Ҳарбий курсантлар учун кун давомида ажратилган эркин
таътил вақтининг ўрни таҳлил қилинган. Кун давомида касбий тайёргарлик учун 6 соат, 2
соат мустақил тайёргарлик, белгиланган кунлик энергия сарфини ўрни қоплаш учун етарли
даражада соғлом овқатланиш тартиби кўрсатилган. Кунлик овқатланиш рациони ва
таркибининг жисмоний фаолиятини оширишга қаратилган маҳаллий маҳсулотлар тавсия
қилинган. Маънавий-маърифий тадбирлар ўрни ва вақт бюджети кўрсатиб ўтилган. Кун
тартибининг издан чиқиши курсантларнинг орасида ортиқча ёки энергия етишмаслиги
юкламаларни бажаришда жисмоний қобилиятининг пасайиши, айрим нуқсонлар,
толиқишнинг юзага келиши кунлик ишлаш қобилиятини пасайишига сабаб бўлиш асосланган.