Abstract:
Сўнги йилларда репродуктив ёшдаги аёллар соғлиги, хусусан
ҳомиладорлик вақтида касалланишнинг кўпайиши айниқса ҳавотирга
солмоқда, чунки бу онада ҳам болада ҳам турли хил касалликлар ва оғир
асоратлар сонининг кўпайишига олиб келади.
Ер юзида қон кетиш сабабли оналар ўлими 13-25% ни ташкил этади.
Ўзбекистонда оналар ўлими динамик пасайиш тенденциясига эга бўлишига
қарамай, қон кетиш ва септик асоратлар ҳамон сақланиб қолмоқда.
Тромбоцитопатиялар ҳозирда COVID-19 нинг асорати деб қаралаётган
касаллик бўлиб, антикоагулянтлар, антиагрегантлар ва фибринолитик дори
воситаларини тартибсиз ва кўп қўлланишидан тромбоцитлардаги агрегация,
адгезия ва ретракция функцияларини бузулишидир.