Abstract:
Дунё бўйлаб ҳомиладор аёлларда 2021-йил COVID-19 дан касалланиш
3500000 ва ўлим сони 12300 ни ташкил этди. Ҳомиладор аёл соғлиги нафақат
Ўзбекистон, балки умумжаҳон мамлакатларининг тиббий ва ижтимоий
аҳамиятга эга бўлган долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Чунки бу
нафақат онада, шу билан бирга болада ҳам турли касалликлар, оғир
асоратлар ҳамда ногиронлик сонининг кўпайишига олиб келади. Хитойнинг
мустақил биологлари SARS-CoV-2 эритроцитлардаги гемоглобинга хужум
қилишини хабар қилишди. Москва, 17-апрел –RIA NEWS маълумотларига
кўра, тўқималарнинг кислородга очлигини келтириб чиқарадиган COVID-19
гемоглобиндан темирни “юлиб олади” деган фараз, биоинформатика
олимлари шу пайтгача фақат комютер моделлари асосида тасдиқланган.
Олимлар томонидан бу янги штаммдаги вирус тури ўпкадан ташқари умумий
қон таркибидаги гемоглобин ва эритроцитларга кўрсаткичларига ҳам таъсир
ўтказиши аниқланди. Рус оммавий ахборот воситалари COVID-19
пневмонияга эмас, балки лейкозга олиб келади деган фикрни илгари
суришган.