Abstract:
Тадқиқотнинг мақсади. Псориаз билан хастланган беморларнинг хасталик
ривожланишидаги хавф омилларни баҳолашдан иборат.
Тадқиқот материал ва усуллари. Тадқиқотда хавф омиллари аниқлаш ва
солиштириш учун 1:1 нисбатда (69:69) ҳодиса (касалланиш) ва назорат (соғлом) гуруҳ
олиниб, саломатлик ҳолатига таъсир этувчи хавф омилларининг градацияси таҳлил
қилинди. Хавф омиллари ташқи ички, витаминлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича
тақсимланди. Олинган натижаларда ташқи омилларда механик таъсирланишлар энг
юқори шанслар нисбатини 9,3ни, тамаки маҳсулотлари истеъмол қилиши ШН- 5,7ни,
алкалог истеъмоли ШН 5,4 ва айрим дори воситаларни қабул қилиш ШН-4,9 ни ташкил
қилган. Хасталик ривожланишидаги ички омилларга семизлик ҳолатидаги шанслар
нисбати 6,7ни, артериал қон босимининг кўтарилиши ШН 6,6ни, руҳий сиқишлиши 4,2ни
ташкил қилди. Учинчи гуруҳ хавф оимлларни витаминлар ташкил қилиб,
цианакаболаминнинг хавф омили сифатидаги ШН-6,4ни, ретинолнинг ШН-5,7ни ва
тиаминнинг етишмаслигидаги ШН 4,7ни ташкил қилди. Псориаз хасталигидаги хавфли
озиқ-овқат маҳсулотларига қизил булғор қалампири истеъмолнинг ортиқчалиги ШН 4,9,
қовурилган ва ёғли маҳсулотлар истеъмолида ШН 4,5 ва помидор , бақлажон, ширинлик
ҳамда қандолат маҳсулотларининг истеъмолида ШН 4,4 ни ташкил қилди.