Abstract:
Мактаб ўқувчиларига мактаб ичи омиллари микроиқлим ва физик омиллар таъсирини гигиеник таҳлил қилиш мақсадида Сирдарё вилояти Гулистон шахридаги 1,17-18 мактабларда тадқиқотлар олиб борилди. Мактаб синфхоналарининг микроиқлим кўрсаткичлари Тиббиёт академияси ва Корея университети хамкорлигидаги илмий марказ лабаратория ускуналарида ҳавонинг ҳарорати, ёритилганлик даражаси, ҳавонинг намлиги, ҳавонинг харакат тезлиги ҳаводаги чангнинг миқдори, ҳаводаги карбонад ангидрид, формальдегид миқдори бахоланди.