Abstract:
Янги COVID-19 пандемияси тез тарқалиб, дунё бўйлаб 163,4
миллиондан ортиқ одам юқтирди ва ЖССТ маълумотларига кўра, 2021 йил
май ҳолатига кўра, ушбу инфекциядан ўлим даражаси 3 388 634 ҳолатни
ташкил этади. Шунингдек, ушбу касаллик натижасида организмнинг муҳим
тўқима ва аъзоларида пайдо бўлган патологик жараёнлар инсонларнинг
меҳнат фаолиятининг сусайишига ҳам сабаб бўлди. Охирги вақтда бу муҳим
муаммо бўлиб, дунёда ўлим статистикасининг кўпайиши билан кўпроқ
беморларга таъсир қилди.