Abstract:
Сурункали диффуз жигар касалликлари замонавий тиббиётнинг
долзарб муаммоларидан ҳисобланиб, ошқозон-ичак касалликлари орасида
етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Бутун дунё бўйлаб сурункали гепатит
ва жигар циррози билан касалланиш ўсиб бормоқда. Ўтган ўн йиллар
давомида, жигар циррози билан касалланиш барқарор юқори бўлиб қолмоқда
ва ихтисослаштирилган шифохоналарда сурункали диффуз жигар
касалликлари билан касалланганлар, беморлар умумий сонининг 30% ини
ташкил этади. Касалланиш оқибатлари ҳар бир беморнинг узоқ вақт меҳнатга
лаёқатсизлигини, ногиронлик ва ўлим даражасини ошишига олиб келади.
Жигар циррозида ўлимнинг асосий сабаблари жигар комаси (40-60%) ва
ошқозон ичак тизимнинг юқори қисмларидан қон кетиши (20-40%)
ҳисобланади. Жигар саратони, интеркурент инфекциялар ва гепаторенал
синдром деярли кам учрайди. Ушбу патологияни ўз вақтида аниқлаш бундай
беморларнинг ҳаёт давомийлигини сезиларли даражада ошириш ва ҳаёт
сифатини яхшилаш имконини беради.