Abstract:
Ҳозирги
кунда
юртимизда аҳоли саломатлигини сақлаш,
касалликларнинг олдини олиш ва даволаш, соғлом турмуш ва меҳнат
шароитини яратиш, узоқ умр кўришни таъминлашга қаратилган кенг
кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.
Аҳоли саломатлигини сақлашда айниқса клиник лабораторияларнинг
аҳамияти каттадир. Тиббий ёки клиник лаборатория касалликларга ташхис
қўйиш, даволаш ва олдини олиш учун беморнинг биологик намуналарининг
лаборатор таҳлиллари ўтказиладиган лабораториядир. Клиник диагностик
лабораториялар барча тиббиёт муассасаларда мавжуд.