Abstract:
Лаборатория диагностикаси аҳоли саломатлигини таъминлашда
муҳим роль ўйнайди. Лабораторияда даволаш ишлари олиб борилмайди,
аммо у шифокор ва беморга даволаниш бўйича тўғри қарор қабул қилишга,
унинг самарадорлигини баҳолашга ва кўп ҳолларда касаллик
ривожланишининг дастлабки босқичларида патологияни аниқлаш орқали
касалликнинг бошланишини олдини олишга ёрдам берадиган диагностик
маълумотларни тақдим этиши мумкин. Лаборатор диагностика ҳужайра ва
молекуляр даражада бемор танасининг ҳолати ҳақида маълумот беради. Бу
шифокорга касалликнинг этиологияси ва патогенезини чуқурроқ тушуниш
имконини яратади. Лаборатория фаолиятининг самарадорлиги олинган
маълумотлар мазмуни, унда олинган натижаларнинг ишончлилиги ва ўз
вақтидалиги билан баҳоланади. Самарадорликни таъминлашга янги, кўпроқ
маълумот берувчи тестларни жорий этиш, ходимларни билим савиясини
ошириш, техник таҳлил жараёнини автоматлаштириш орқали эришилади.