Abstract:
Ушбу тадқиқотда нефробластома (Вилмс ўсмаси) билан касалланган болаларда ўсма турларининг
(эпителиал, мезенхимал ва аралаш) морфологик ва тўқима хусусиятлари иммуногистокимёвий таҳлил усулида
ўрганилди. Тадқиқот 2020–2024 йиллар давомида Ўзбекистондаги ихтисослашган тиббиёт марказларида
даволанган 60 нафар беморни қамраб олди. Ҳар бир турдан 20 нафар бемор танлаб олинди ва уларда WT1
ҳамда CD34 маркерларининг экспрессияси баҳоланди. Натижаларга кўра, барча ҳолатларда WT1 ва CD34
маркерлари бўйича юқори даражадаги позитив иммунореакция кузатилди. Бу ўсманинг тиббий диагнози, қон
томир зичлиги ҳамда метастазга мойиллигини баҳолашда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу тадқиқот
иммуногистокимёвий таҳлилларнинг нефробластома турларини фарқлаш ва онкологик патологияни тўғри
баҳолашдаги ролини яна бир бор тасдиқлади.