Abstract:
Мақсад: COVID-19 билан касалланган юрак-қон
томир асоратлари ривожланиш хавфи бўлган бе
морларда гипертензия касаллигининг кечиш хусу
сиятларини ўрганиш. Материал ва усуллар: иш
2020-2021 йилларда амалга оширилди. Самарқанд
шаҳридаги COVID-19 га қарши курашиш марказининг
ихтисослаштирилган бўлимларида, касалхона шаро
итида, COVID-19 билан касалланган беморлар учун.
Натижалар: беморларнинг жисмоний юкламага чи
дамлилик кўрсаткичи 6-дақиқалик юриш синамаси (6
ДЮС) натижаларига асосланиб баҳоланди. Даслабки
ҳолат бўйича натижалар асосий гуруҳидаги АГ ва
ҳамрох касаллиги сифатида II ФС билан касалланган
беморларда ушбу кўрсаткич 328,6±12,54 метрга ва
таққослама гуруҳдаги ҳамрох касаллиги сифатида
II ФС билан касалланган беморларда ушбу кўрсаткич
334,6±13,54 метрни ташкил этди. Назорат гуруҳида
эса ушбу кўрсаткич 346,8±11,46 метрга тенг бўлди.
Асосий ва таққослама гуруҳдаги беморларда назо
рат гуруҳи беморлар натижаларига нибатан мос
равишда 5,3% ва 4,2% пасайганлиги аниқланди. Ху
лоса: олинган маълумотлар юзага келиши мумкин
бўлган асоратлар хавфи даражасини аниқлаш ва да
волаш тактикасини танлаш учун беморларни скри
нинг текширувларига ва профилактик чора тадбир
ларга эҳтиёж туғдирди.