Abstract:
Ўткир лейкоз билан касалланган беморларнинг психологик
ҳолатини ўрганиш шуни кўрсатадики, бу беморлар жисмоний ва руҳий
жиҳатдан катта синовларни бошдан кечирадилар. Касалликнинг узоқ давом
этиши, даволашнинг оғир жараёнлари ва ижтимоий изоляция беморларнинг
руҳий саломатлигига салбий таъсир кўрсатар экан. Шунинг учун, беморларнинг руҳий ҳолатини яхшилаш ва уларни психологик қўллаб-қувватлаш муҳимдир. Бу борада профессионал психологик ёрдам, қўллаб-қувватлаш гуруҳлари ва оилавий ишонч каби чора-тадбирларни жорий этиш самарали ҳисобланади.