Abstract:
Сирдарё вилояти аҳолисининг паразитар касалликлари динамикаси билан аҳолининг
ичимлик ва хўжалик мақсадларида фойдаланадиган очиқ сув ҳавзалари, тупроқ, мева ва сабзавот, гўшт,
балиқ маҳсулотларининг гелминтологик текширув натижалари билан солиштирилди. 2022й.да Сирдарё
вилоятида паразитар касалликлари даражаси тупроқ, мева ва сабзавот намуналарининг ифлосланиш
кўрсаткичлари даражаси билан кучсиз корреляцион боғланиш (rxy=0,17; mr =0,01) аниқланди, очиқ сув
ҳавзалари, гўшт, балиқ маҳсулотлари билан боғланиш аниқланмади.