Abstract:
Мақола Ўзбекистонда тиббий психодиагностикани жорий
этиш тизимини такомиллаштириш моделини халқаро ва маҳаллий тажрибаларга таяниб
ёритишга бағишланган. Тиббиётда психодиагностикани жорий
этиш тизимини такомиллаштириш модели соҳада амалга ошириш учун зарур бўлган чора-
тадбирлар ва вазифаларнинг яхлит тузилмасини ўзида ифодалаши, бу эса тиббиётда
психодиагностика методикаларини жорий этиш муаммолари ечимини топишнинг самарали йўли
эканлиги баён этилган.